August 4, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Учқир” сиқув компрессор станцияси газ ҳайдаш агрегатидаги газтурбинали двигателларда техник таъмирлаш ишларини ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида таъмирланиш ишларини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, 2020 йил якунида Газли газни қайта ишлаш заводида Сингапурнинг “Enter Engineering РТЕ. LTD” компанияси томонидан лойиҳавий қуввати йилига 5 млрд куб метр табиий газ босимини кўтариб беришга мўлжалланган “Учқир” сиқув компрессор станцияси фойдаланишга топширилган бўлиб, ундаги 2 та газ ҳайдаш агрегатида фойдаланилаётган “SGT-400”(Siemens AG) русумли газтурбинали двигателларда навбатдаги 8000 соатлик техник таъмирлаш ишларини ўтказиш зарурияти юзага келган эди.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси “Янгиказган”, “Дояхотин”, “Хожиказган” ва “Қумли” газ конларидан паст босимли табиий газларни тез ва самарали қазиб олинишига эришиш, шунингдек Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига белгиланган таъбий газ қазиб чиқариш бўйича кўрсатгичларни сезиларли даражада ошириш учун хизмат қилади.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, битта газ ҳайдаш агрегатининг тўхтаб қолиши кунлик 1,5 миллион куб метрга яқин табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришига олиб келиб, Республикамиз табиий газ исътемолчиларининг кунлик истеъмолига ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.

Шу сабабли, 100- ва 200-сонли газ ҳайдаш агрегатларининг газтурбинали двигателларида 8000 соатлик техник таъмирлаш ишлари тезкор равишда ўтказилди. Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, “Siemens AG” компанияси ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда чора-тадбир ишлаб чиқилиб, унга асосан таъмирлаш учун барча зарур механик жиҳозлар, ключлар жамланмаси тайёрланди. Станция кафолат муддатида турганлиги сабабли, двигател учун зарур эҳтиёт қисмлар компания томонидан етказиб берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Siemens AG” компаниясининг малакали мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқарувчи заводнинг таъмирлаш йўриқномасига асосан белгиланган вақтдан олдин иккала газ ҳайдаш агрегатда ўтказилаётган таъмирлаш ишлари муваффақиятли ўтказилди.

Тасдиқланган график асосида “SGT-400” русумли газтурбинали двигателлари мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шу билан бир вақтда ушбу агрегатларнинг автоматик бошқарув тизими ва унинг датчик, приборлари текширилиб, профлактика ишлари бажарилди.

Газ ҳайдаш агрегатларининг ишга туширилиши натижасида “Учқир” сиқув компрессор станциясида газ ҳайдаш агрегатларни узлуксиз, бир меъёрда ишлаши таъминланишига ҳамда табиий газ қазиб олиш ҳажмининг қисқаришини олдини олишга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|