“Ўзбекнефтгаз”: Бухорода фаолияти тугатилган қудуқ қайта таъмирлангач кунига 230 минг куб метр табиий газ ва 2 тонна конденсат қазиб чиқаришга эришилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Шоди” конининг 2-сонли қудуғида тугатилган қудуқлар фондидан қайтариш ишлари олиб борилди.
“Ўзнефтегазқудуқтаъмирлаш” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган ишлардан сўнг, қудуқ ишга туширилди. Ушбу қудуқда 2422-2424 метр оралиқларида отклонител ўрнатилиб, 2-узан бурғилаш ишлари 2580м гача олиб борилиб, 2578 метргача фильтр туширилди.
Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 230 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Шимолий Шоди" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|