July 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газдан олтингугурт бирикмасини ажратиб олиш қурилмаларининг ускуналари “Гофра” панеллари билан ўраб чиқилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш заводлари технологик жараёнлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда энергоресурслар сарфини тежаш, табий газнинг сифат кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Учқир” газни қайта ишлаш заводининг Табиий газдан олтингугурт бирикмасини ажратиб олиш 1-, 2-, 3-, 4-, 5-сонли технологик қурилмалардан тозаланиб чиқаётган табиий газни ҳаво ёрдамида совутиш (АВО) ускунасинини ташқи томони маҳаллий ишлаб чиқарувчи “TECHNO VENT” МЧЖ томонидан тайёрланган “Гофра” панеллари билан ўраб чиқилди.

Натижада ускуналарнинг совутиш самарадорлиги янада оширилиб, табиий газ ҳарорати 60 С дан 40 С ҳароратгача туширилишига эришилди. Шу билан бир қаторда технологик жараёнлар яхшиланиб, энергоресурслар сарфини камайтириш эришилди.

Шунингдек ушбу панелларни “Учқир” газни қайта ишлаш заводидаги 1-, 2-, 3-, 4-, 5-сонли технологик қурилмаларидаги МДЭА қоришмасини ҳаво ёрдамида совутиш ускуналарига ўрнатиш ҳам кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун: Газли “Учқир” газни қайта ишлаш заводидаги 1-, 2-, 3-сонли технологик қурилмалар 1976 йилда ишга туширилган. 4-сонли технологик қурилма 2011 йилда, 5-сонли технологик қурилма эса 2014 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|