August 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз“: Мароқанд нефть базаси” МЧЖга қарашли филиалда талон-тарожлик ҳолати аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, коррупцияга қарши курашиш, молиявий ва комплаенс назорати йўналишидаги хато-камчиликларни аниқлаш ва уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Ҳусусан, “Мароқанд нефть базаси”МЧЖга қарашли Булунғур филиалида нефть маҳсулотларининг навбатдан ташқари инвентаризацияси ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида, Булунғур филиали моддий жавобгар шахси Х.Л. жавобгарлигидаги нефть маҳсулотлари инвентаризациядан ўтказилганда, 7 та вертикал пўлат сиғимларга (РВС) қасддан техник ўзгартириш киритиш
ва қўлбола усулда сиғим ичига темир қувур жойлаштирилганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида тезкор маълумотларга кўра жами 21 494,7 млн. сўмлик 2 573,5 тонна нефть маҳсулотлари камомадига йўл қўйилганлиги ва катта миқдорда талон-тарож қилинганлиги ҳолати аниқланди.

Хусусан:

- Аи-80 автобензинидан 18 340,4 млн.сўмлик 2 382,1 тонна;

- ЭКО маркали дизель ёқилғисидан 75,2 млн.сўмлик 4,7 тонна;

- ТДЛ-05 маркали дизель ёнилғисидан 1 752,1 млн.сўмлик 111,6 тонна;

- ТД-К5 евро маркали дизель ёқилғисидан 1327,0 млн.сўмлик 75,1 тонна.

Ҳолат юзасидан ўрганишлар давом этмоқда ва натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|