"Ўзбекнефтгаз": Ишлаб чиқариш жараёнларининг кўзланган моделини жорий этиш бўйича ишлар фаол олиб борилмоқда
"Ўзбекнефтгаз" АЖда "Ernst and Young" халқаро консалтинг компанияси иштирокида "Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш" лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида маслаҳатчилардан таъмирлашни сифатли режалаштириш ва амалга ошириш ҳамда таъмирлаш харажатларини камайтиришга қаратилган тавсиялар олинди.
Таклиф этилаётган тавсияларни амалга ошириш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг барча асосий ишлаб чиқариш корхоналарида ишончлиликни бошқариш ва таъмирлашни режалаштириш хизматлари яратилди.
Бугунги кунда ишончлилиги бошқариш ва таъмирлаш режалаштириш хизматлари томонидан:
Ускуналарнинг ишдан чиқиш статистикасини йиғиш тизими ташкил этилди;
Аниқланган носозликларнинг асосий сабабларини топиш бўйича ишлар олиб борилмоқда ҳамда ишончлиликни ошириш ва доимий равишда носозликлар такрорланишини бартараф этиш чоралари ишлаб чиқилмоқда;
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини танлаш учун ускуналарни критик даражасига қараб таснифлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда;
Ҳар бир ишлаб чиқариш цехидан тўхтатиб таъмирлаш учун тармоқ жадвалини яратиш, шунингдек товар ва материалларга бўлган талабни шакллантириш бўйича эхтиёжлар қайдномасини юритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 14-17 июнь кунлари Трансформация депратаменти ва Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти иштирокида Ишончлиликни бошқариш хизмати фаолиятига оид асосий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида Шўртан НГҚЧБ, Муборак НГҚЧБ ва Муборак ГҚИЗ раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Муҳокамалар давомида жавобгарликни тақсимлаш билан боғлиқ ўзгаришлар ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ муҳим масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, ускуналарни тоифаларга ажратиш, носозликлар статистикаси ва нуқсонлар қайдномасини тузиш билан боғлиқ масалалар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.
Келгусида ҳам "Ўзбекнефтгаз" АЖ ишлаб чиқариш корхоналарида кўзланган моделни самарали амалга оширишга қаратилган тадбирлар тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ давом эттирилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|