December 5

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Акциядорлар диққатига!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ оддий акцияларига эга ягона акциядорининг 2025 йил
1 декабрдаги 5-сонли қарорига мувофиқ 2024 йил якуни бўйича дивидендларни тўлаш бўйича қарор қабул қилинганлигини маълум қилади.

Жумладан, 2018-2023 йил якунлари бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорларига ҳисобланган дивидендларни тўлаб бериш ишлари давом этмоқда.

Шунга кўра, дивидендларни ўз вақтида олиш мақсадида, акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Корпоратив котибиятга мурожаат қилишларини, бунда акциядорнинг банк реквизитлари (пластик картанинг рақами, амал қилиш муддати ва транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди) ва паспорт нусхасини тақдим этилишини сўраймиз.

Қўшимча маълумот учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив котибиятга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

Манзил:Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани, Янги Тошкент, Энергетика вазирлиги кўчаси, 22 уй “Ўзбекнефтгаз” АЖ А Блок биноси;
Телефон: (+998 55) 901-02-53; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2064, 2065, 2065);
Электрон почта манзили: kans@ung.uz.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати