June 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Тошкент кимё-технология институти билан имзоланган “Англашув меморандуми”да белгиланган вазифалар бажарилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сонли “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 12 августдаги ПҚ–4805-сонли “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида 2021 йилнинг 25 январида “Англашув меморандуми” имзоланган бўлиб, бугунги кунда меморандумда белгиланган келишувларни амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Чора тадбир режа”си асосида ишлар тизмили давоб эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 15-июн куни Тошкент кимё-технология институти “Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси” факультетининг 4-босқич 5321300 – “Нефт ва газни қайта ишлаш технологияси” ҳамда 5321400 – “Нефт-газ кимё саноати технологияси” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таҳсил олган 126 нафар талабалари “Нефт-газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” кафедрасида “Мутахассислик фанлараро” фанидан давлат аттестацияси бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан юқоридаги давлат аттестациясида жамият мутахассисларининг хам фаол қатнашишлари таъминланди.

Битирувчи талабаларнинг давлат аттестацияси жараёнларида ишлаб чиқариш корхоналари иштироки битурувчи талабалардан яна эътиборли бўлишилари, қолаверса уларнинг кейинги хаёт йўлида ишлаб чиқариш корхонларида олиб борадиган фаолиятларида муҳим роль ўйнайди.

Институт ўқув ишлар бўйича проректори Т.Т.Сафаров талабаларни аттестация жараёни, комиссия раиси ва аъзолари билан яқиндан таништириб, барча битирувчиларга аттестацияда омад, келажакдаги ишларига зафарлар тилади.

Шундан сўнг битирувчи талабалар ўқув аудиторияларида бўлиниб мутахассислик фанларидан давлат аттестациясини топширишди.

Аттестацияси жараёнида талабалар мутахассислар томонидан тайёрланган саволларга ёзма равишда жавоблар бериши учун жами 90 минут вақт берилди.

Аттестацияси комиссия томонидан давлат аттестацияси адолатли ва шафоф тарзда ўтказилиши ва баҳоланиши таъминланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|