November 17

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ёшлари ишлаб чиқариш майдонларида

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг ёш мутахассислари учун ишчи экскурсия бўлиб ўтди. Ушбу воқеа нафақат заводнинг асосий ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, балки заводнинг ёшлар билан ишлаш соҳасидаги сиёсатининг ёрқин намунаси бўлди.

Ёшларга нефтни қайта ишлашдан, то маҳсулотларни юклаш жараёнларигача кўриш имконияти яратилди. Завод мутахассислари ҳар бир босқич ҳақида батафсил маълумот беришди. Касбий ривожланишнинг аҳамияти ва БНҚИЗда ёш кадрларнинг ўрни мавзулари муҳокама қилинди.

Иштирокчиларга заводда ходимлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам ташкил этиладиган устоз-шогирд дастури, касбий маҳорат мусобақалари, тренинглар ва таълим семинарлари ҳақида маълумот берилди.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ матбуот хизмати