December 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ўзбеккимёмаш заводи” мутахассислари билан импорт маҳсулотларни ўзлаштириш борасида ўрганишлар олиб борилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сонли қарорида маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номеклатурасини кўпайтириш, давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириб бориш ҳисобига саноатда қўшилган қиймат занжири яратилиши белгилаб қўйилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ билан ҳамкорликда қўшма ишчи гуруҳи ташкил этилди.

Ушбу ишчи гуруҳга ўзаро саноат кооперациясини кенгайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, меморандум ва “йўл харита”лари асосида (“шатакка олиш” механизми кўринишида) янги, илгари импортдан харид қилинган маҳсулотларни “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ базасида биргаликда ўзлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди.

Шунингдек, корхоналар эҳтиёжлари учун “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни ўрнатилган тартибда харидини амалга ошириш учун уларнинг техник топшириқномаларини аввалдан тақдим этиб (шу жумладан ностандарт нефть газ ускуналари бўйича) боради.

Бундан ташқари корхоналар техник мутахассисларининг ўзаро ташрифларини амалга ошириб, “Ўзбеккимёмаш Заводи” АЖ қувватларидан янада кенгроқ фойдаланиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқади.

Шу мақсадда, декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида ишчи гуруҳ “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан, Муборак, Газли ва Устюрт нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси саноат майдонларида бўлиб, корхоналарнинг технологик жараёнлари билан танишди.

Ташриф давомида “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ мутахассислари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарининг 2023 йилда технологик ускуналарга бўлган эҳтиёжлари тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлишди. Нефть ва газ ускуналарининг (иссиқлик алмашувчи ускуналар газ-газ/ газ-сув, 175-1.6 М-1 маркали турбокомпрессор, радиант печлари, АВО ва бошқалар) техник ҳолатини жойида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш ва муҳокамалар натижасига кўра “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ мутахассислари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2023 йил учун эҳтиёжлари ўрганилиб, корхонананинг ишлаб чиқариш қувватлари ва техник имкониятлари асосида жорий йилнинг охирига қадар аниқ таклифлар тақдим этилиши бўйича муҳокамалар олиб борилди.

Шунингдек, амалдаги шартномаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда маҳсулотларни сифат назоратига жуддий аҳамият бериш масалалари бўйича ҳам келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан эълон қилинган эҳтиёжга мувофиқ 2023 йилда “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖ ишлаб чиқариш номенклатурасига мос келувчи 25 дан ортиқ турдаги нефть ва газ ускуналари харид қилиниши ва таъмирланиши кўзда тутилган. Кўп турдаги насос ва турбо компрессор, иссиқлик алмашувчи ускуналар, сепараторлар, АВО аппаратлари, резервуарлар, калитлар ва бошқалар шулар жумласидандир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|