October 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Саудия Арабистонининг “Ислом тараққиёт банки” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Саудия Арабистонининг “Ислом тараққиёт банк” вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва инвестиция лойиҳалари хақида маълумот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молиявий ҳисоботи халқаро стандартлари асосида тузилган молиявий ҳисоботига ижобий аудит хулосаси берилгани, Жамият ўз тарихида биринчи марта “Fitch Ratings” томонидан “барқарор” прогнози билан “BB-” даражасидаги рейтингни эгаллагани ҳамда Лондон фонд биржасида "RegS/144A" форматида 7 йил муддатга, 700,0 миллион АҚШ доллар миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирилгани юзасидан маълумотлар берилди.

Ўз навбатида халқаро банк вакиллари Ислом тараққиёт банк ва унинг молиявий институтлар гуруҳига тегишли агентликларнинг савдо молиялаштириш, давлат тижорат шерикчилик асосидаги молиялаштириш ва лойиҳа молиялаштиришга доир ўз хизматларини таклиф этди.

Банк Ўзбекистон Республикасидаги узоқ йиллик тажрибаси ҳамда Давлат хусусий шерикчилиги асосида 500 миллион АҚШ доллар миқдоригача молиялаштириш портфелига эга эканлигини ва сукук шаръий облигацияларини жойлаштиришга доир тажрибасини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан барқарор ривожланиш (ESG) йўналишида Жамиятнинг стратегияси бўйича маълумотлар берилди ва амалга оширилиши кўзда тутилган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқариш бирлашмалари ва заводларида энергия тежамкор лойиҳаларни молиялаштиришни кўриб чиқиш таклиф этилди.

Музокаралар якуни бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Ислом тараққиёт банк” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан янада алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлашди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|