June 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”:”Зеварда” конида янги газ ва газ конденсат қудуғи ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Зеварда” конидаги 332-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Бурғилаш ишлари "Ўзнефтгазбурғилаш ишлари" МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилди.

Малакали мутахассислар томонидан қудуқ 2850 метргача бурғиланиб, 2850-2632 метр оралиққача бўлган маҳсулдор қатламда синов ишлари ўтказилди. Олиб борилган ишлар эса бесамар кетмади. Янги қудуқдан кунига 96 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,0 тонна газ конденсат қазиб чиқаришга эришилди.

Маълумот учун: “Зеварда” газ конденсат кони Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида жойлашган бўлиб, 1978 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|