November 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Ёнғин хавфсизлик ойлиги” фаол тарзда ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилиш ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мавзуларида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирлар давомида асосий эътибор куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилмоқда. Ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар мисоллар ёрдамида тушунтирилмоқда.

Шу билан бирга “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида бошқарманинг барча объектларида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинни олдини олишга қаратилган махсус тактик-ўқув машқлари “Аварияни бартараф қилиш режаси”га асосан ўтказилди.

Мутахассислар томонидан қутқарув тузилмаларининг билими, шартли хабарлар бўйича амалга оширилган амалий ҳаракатлари баҳоланиб, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|