January 11, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Биржа савдолари орқали 10 январь куни 3000 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 9 январь куни 4,0 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,8 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 4000 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3000 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1000 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6295 минг сўмдан шаклланди.

2023 йилнинг 11 январь куни биржа савдоларида жами 4000 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 3000 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1000 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 30347 тонна, жумладан 10 январь куни 3306 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 10 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4805 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 202 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2514 тонна, Андижонда 145 тонна, Бухорода 277 тонна, Жиззахда 215 тонна, Қашқадарёда 232 тонна, Навоийда 154 тонна, Наманганда 212 тонна, Самарқандда 127 тонна, Сурхондарёда 193 тонна, Сирдарёда 103 тонна, Фарғонада 205 тонна ва Хоразм вилоятида 197 тонна.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 79,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 61,9 минг тонна ва Фарғона заводида 17,1 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|