“Ўзбекнефтгаз”: Конлардан қазиб олинаётган табиий газ сарфини ўлчовчи тармоқлар стандартларга мослаштирилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги конлардан қазиб олинаётган табиий газ сарфини ўлчовчи тармоқлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мослаштирилмоқда.
Жумладан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” катта купол конида ўрнатилган газ сарфини ўлчаш тармоғи “ГОСТ 8.586-1-5:2005”, “O`zDSt 8.028:2012” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида қайта реконструкция ишлари амалга оширилди. Ўлчов тармоғига замонавий “FLOBOSS-107” газ сарфи ўлчаш асбоби ўрнатилиб, ҳозирги кунда тармоқ тўлиқ ишга туширилди.
Шунингдек ушбу конда “С-1” сепаратори ўрнатилиб, “O'zDSt 8.028”, “ГОСТ 8.586:1-5-2005” меъёрий ҳужжат талабларига мос махсус газ сарфи ўлчаш асбоблари билан таъминланди.
Шу билан бир қаторда “Қулбешкак” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасидаги “С-2”, “С-3” сепараторларига ўрнатилган ўлчов тармоқлари ҳам “O'zDSt 8.028”, “ГОСТ 8.586:1-5-2005” меъёрий ҳужжат талаблари асосида реконструкция қилган ҳолда тармоқ тўлиқ жиҳозланиб, ишга туширилди.
Бошқармага қарашли XV горизонт (СП-2) сарф ўлчаш тармоғида реконструкция ишлари “ГОСТ 8.586.l,2,5-2005” меъёрий ҳужжат талаблари асосида амалга оширилиб ҳарорат, босим ва сарф ўлчаш асбобларини ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди.
Реконструкция қилиш бўйича демонтаж-монтаж ишлари бошқарманинг қурилиш-монтаж ишчи гуруҳи томонидан бажарилди. Назорат ўлчов асбоблари ва метрологик жиҳозларни ўрнатиш, созлаш ва ишга тушириш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ҳамда бошқарманинг Метрология ва автоматлаштириш бўлимининг малакали мутахассислари ҳамкорлигида амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|