May 16, 2025
Франция компаниясининг илғор тажрибалари жорий этилади
Пойтахтда ўтказилаётган “Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2025” 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Франциянинг XP-GROUP компанияси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унда углеводород захиралари ва қазиб олишни ошириш, ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ҳамда атроф-муҳитга таъсирни камайтириш, нефт ва газ конларининг самарадорлиги, барқарорлигини ошириш учун сармоя киритиш ва илғор тажрибаларни жорий этиш йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ва истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришдилар.
May 16, 2025, 10:21
0 views