May 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Акциз солиқ ставкалари миқдорларининг 2022 йил 1 июндан ўзгариши ҳисобига “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида бензин нархи ошмайди

Бош саҳифа Русский

Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида нефть маҳсулотларига нисбатан акция солиғи ставкаларининг миқдори ошиши ортидан 2022 йил 1 июнь кунидан бошлаб автобензин нархининг ошишига доир хабарлар эълон қилинмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон Қонунига мувофиқ қуйидаги нефть маҳсулотлари ва якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкаларига жорий йил 1 июндан ўзгартиришлар киритилмоқда:

а) нефть маҳсулотларига солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– 1 тонна Аи-80 маркали автобензин: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгариш 35 000 сўм ёки 15 %);

– 1 тонна Аи-90 ва ундан юқори маркали автобензин: амалда – 275 000 сўм, 1 июндан – 275 000 сўм (ўзгаришсиз);

– 1 тонна дизель ёқилғиси: амалда – 240 000 сўм, 1 июндан – 264 000 сўм (ўзгариш 24 000 сўм ёки 10 %);

– 1 тонна ЭКО дизель ёқилғиси: амалда – 216 000 сўм, 1 июндан – 237 600 сўм (ўзгариш 21 600 сўм ёки 10 %).

б) якуний истеъмолчига сотиладиган товарларга солинадиган акциз солиқ ставкалари:

– бензин: амалда – 465 530 сўм / тонна ёки 350 сўм / литр, 1 июндан – 512 000 сўм ёки 385 сўм / литр (ўзгариш 46 470 сўм ёки 35 сўм / литр ёки 10 %);

– дизель ёқилғиси: амалда – 425 918 сўм / тонна ёки 350 сўм / литр, 1 июндан – 468 000 сўм / тонна ёки 385 сўм / литр (ўзгариш 42 082 сўм ёки 35 сўм / литр ёки 10 %).

Юқоридаги ўзгаришлар АИ-80 бензини мисолида кўрилганида, АЁҚШларда ўртача нарх таркибидаги мавжуд солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ўртача 71 сўмгача (ҚҚС билан) бўлган миқдорда чакана нархига таъсир қилиши мумкин.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида 1 июндан акциз солиқлари бўйича киритилаётган ўзгаришлар ҳисобига бугунги кунда 1 литри 6 800 сўмни ташкил қилаётган Аи-80 маркали автобензиннинг чакана нархи ошмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|