August 27

“Комплаенс-назорат” тизими тақдимот қилинди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 20-21-август кунлари пойтахтдаги “Интерcонтинентал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида давлат идораларида коррупсияга қарши курашиш бўйича масъул ходимлар учун “Давлат органлари ва ташкилотларида коррупсиянинг олдини олиш ва “комплаенс-назорат тизими” самарадорлигини ошириш” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Коррупсияга қарши ички комплаенс-назорат бўлинмаси раҳбар ва ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Қайд этиш жоизки, Агентлик томонидан ўтказилган рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, 2024 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ 92 балл тўплаган ҳолда “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотлари қаторига киритилган.

Ўқув-семинарнинг иккинчи кунида Молиявий ва комплаенс назорат департаменти мутасаддилари томонидан Жамиятда коррупсия ҳолатини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб, шарт-шароитларни бартараф этиш, ҳуқуқий эксперимент ўтказилаётган давлат органлари ва ташкилотлари хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖда амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Якунда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоблар олишди. Бу мулоқот тадбирнинг энг фаол қисмларидан бири бўлди ҳамда иштирокчилар ва маърузачилар ўртасида очиқ фикр алмашинувига замин яратди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати