“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни табиий ва суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир йиғилиш ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида видеоселектор тарзида ўтказилган ушбу йиғилишда, Бошқарув раиси ўринбосарлари, департамент ва мустақил бўлим бошлиқлари, бошқармалар, завод ҳамда нефт базалар раҳбарлари иштирок этишди.
Бошқарув раиси маъруза қилиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг тизимидаги корхоналарнинг бугунги фаолияти, амалга оширилган ишлар, кўрсаткичларнинг бажарилиши ҳамда йил якунига қадар амалга оширили режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича тўхталиб ўтди.
Жумладан, табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириш учун декабрь ойида 24 та янги қудуқни бурғилаш, 16 та қудуқда капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш, 2 та технологик чора-тадбирлар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур тадбирларни амалга ошириш орқали табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кунлик ўртача 3,0 млн куб метрга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Бошқарув раиси амалга оширилаётган ишларни бошқармалар кесимида таҳлил қилиб, муаммо ва унинг ечимлари борасида муҳокама ўтказилди. Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан декабрь ойида 10 та бурғилаш қудуқларида бурғилаш ишларини якунлаб ишга тушириш, мавжуд қудуқлар кесимида 3 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш, 10 та қудуқларда интенсификация ишлари олиб бориш, “Ўртабулоқ”, “Денгизкўл” ва “Сомонтепа” сиқув компрессор станциялари кириш қувурларини кенгайтириш учун Д-1020 мм узунлиги 7,6 км газ қувурини қурилиш ишларини якунлаш бўйича топшириқлар берилди.
Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан эса декабрь ойида 7 та бурғилаш қудуқларида бурғилаш ишларини якунлаб ишга тушириш, мавжуд қудуқлар кесимида 8 та қудуқда интенсификация ишлари олиб бориш белгилаб берилди.
Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан йил якунига қадар 6 та бурғилаш қудуқларида бурғилаш ишларини якунлаб ишга тушириш, мавжуд қудуқлар кесимида 7 та қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилсин ва ишга тушириш, “Тиллали” кони қудуқларида капитал таъмирлаш ишларидан яхши натижа олинганлиги сабабли қолган қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини давом эттириш вазифаси берилди.
Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан декабрь ойида, 1 та бурғилаш қудуқларида бурғилаш ишлари якунлаш, мавжуд 6 та қудуқда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини олиб бориш билдирилди.
Бундан ташқари, Бошқарув раиси томонидан бошқармалар раҳбарларига 2023 йил I чоракда жами – 8,4 млрд куб метр табиий газ қазиб чиқариш чораларини кўриш бўйича топшириқ ва вазифалар берилди.
Аввало, бунинг учун 12 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш, 50 та қудуқларда капитал таъмирлаш ҳамда 3 та технологик объектларни қуриб ишга тушириш белгилаб олинди.
Ушбу йиғилишда, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди. Таъкидлаш керкакки, жорий йилнинг 11 ой давомида 632,8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди, прогноз ижроси 105,1%га, ўсиш суръати 108,6%га таъминланди. Шундай бўлса-да, имкониятдан келиб чиқиб кўрсаткичларни ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Жумладан, декабрь ойида 59,0 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда истеъмолчиларга 58,8 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш қайд этилди.
Бошқарув раиси томонидан истеъмолчиларни узлуксиз равишда АИ-80 маркали автобензин билан таъминлаш ҳамда нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб барча нефт базалар ҳамда “UNG Petro” корхонаси томонидан истеъмолчиларга автобензин етказиб берилишида узилиш бўлмаслиги борасида кўрсатмалар берилди ҳамда айнан автобензин етказиб берилишини ўрганиш мақсадида алоҳида ШТАБ фаолияти йўлга қўйилгани маълум қилинди. Ўз навбатида жамият веб сайти ва ОАВ орқали истеъмолчилар учун автобензин ҳамда унинг сотилишига доир зарур ахборотларни етказиб бориш тўғрисида топшириқлар берилди.
Юзага келиши мумкин бўлган автобензин тақчиллигини олдини олиш чоралари кўрилган бўлиб, бунинг учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 35,7 минг тонна автобензин ҳамда етарли миқдорда хомашё захираси яратилган бўлиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 142,2 минг тонна хом ашё қайта ишланиб, 83,7 минг тонна автобензин ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, ушбу йиғилишда электр энергияси истеъмолини камайтириш, мурожаатлар ва ижро интизоми масалалари муҳокама қилинди ҳамда бу борадаги топшириқларни бажариш шартлиги қатъий белгиланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|