Коррупцияга қарши бирга курашамиз!
Коррупция – ҳар қандай жамиятнинг барқарор тараққиётига, қонун устуворлигига ва адолат тамойилларига жиддий таҳдид соладиган хавфли иллатдир. У инсон ҳуқуқлари бузилиши, аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, давлатга бўлган ишончнинг йўқолиши каби салбий оқибатларга олиб келади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида соғлом ва коррупциясиз иш муҳитини шакллантириш, жамоатчилик назоратини янада кучайтириш мақсадида “Коррупцияга қарши бирлашайлик” дастурига расман старт берилди.
Дастур доирасида компания ва тасарруфдаги ташкилотларда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, шаффофликни таъминлаш, бизнес жараёнларда қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида барчага мурожаат қилиш имкони яратилди.
Агар сиз коррупцияга оид ҳолатларга, ҳуқуқбузарлик ёки бошқа шубҳали фаолиятларга дуч келсангиз, қуйидаги алоқа каналлари орқали мурожаат қилишингизни сўраймиз:
Ишонч телефони: +998 (71) 233-28-88
Қисқа рақам: 1810
Электрон почта: kans@ung.uz
Молиявий ва комплаенс назорати департаменти: compliance@ung.uz
Telegram бот: @ung_anticorBot
Биргаликда фаол жамоатчилик назорати орқали ҳалолликни таъминлаймиз ва шаффоф муҳит яратишга ҳисса қўшамиз!