June 27, 2022

Ўзбекнефтгаз”: “Ҳожиқазғон" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларининг бир қанча қудуқларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Ҳожиқазғон” конининг 58-сонли қудуғида ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2370-2362 ва 1926-1909 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Ҳожиқазғон” газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|