September 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “UNG training” ўқув маркази, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи ҳамда Россиянинг Когалым политехника коллежи ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2022 йил 7 июлда “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифаладан бири бу – таълим кластери таркибидаги муассаса ходимларининг касбий маҳорати, жумладан, хорижий таълим ва компанияларда малакасини ошириб бориш ҳамда стажировка ўташ тизимини йўлга қўйишдан иборат.

Мазкур Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “UNG training” МЧЖ директори А. Бухоров ҳамда Бухоро нефть ва газ саноати коллежи директори С. Усмонов Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ-Западная Сибирь” МЧЖда малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилди.

Сафар давомида “UNG training” МЧЖ ҳамда Бухоро нефть ва газ саноати коллежи Россия Федерациясининг Когалым политехника коллежи билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди.

Меморандумнинг мақсади – томонлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш орқали таълим тизимини ривожлантириш, тадқиқотлар ўтказиш, замонавий педагогик технологияларни тадбиқ қилиш ҳамда нефть ва газ соҳаси учун зарур бўлган етук кадрларни биргаликда тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан иборат.

Ҳамкорлик натижасида қўшма анжуманлар, семинарлар ҳамда илмий-педагог кадрлар учун стажировкалар ташкил этилади. Шунингдек, кадрларнинг малакасини ошириш ҳамда касбий қайта тайёрлашда кўмаклашилади.

Шунингдек, ходимлар стажировка давомида “Лукойл ЭПУ Сервис” жамияти ҳамда “ЛУКОЙЛ-Инжиниринг” МЧЖнинг “КогалымНИПИнефть” филиалида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитлар билан танишишди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|