May 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефт базаси”да тизим ҳудудий комплаенс инспекторлари учун амалий ўқув семинар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Молиявий ва комплаенс назорати департаменти томонидан “Навоий нефт базаси” МЧЖда комплаенс инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалий ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Молиявий ва комплаенс назорати департаменти ва Нефтни қайта ишлаш, нефткимё, нефт маҳсулотларини сақлаш ва транспортировка қилиш департаменти ходимлари ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги 14 та нефть базалар бўйича ҳудудий комплаенс инспекторлари иштирок этишди.

Семинар ўтказишдан асосий мақсад сўнги пайтларда нефть базаларда ўтказилган ўрганиш ва амалий ёрдамлар жараёнларида турли йўналишларда аниқланаётган хато камчиликлар, уларни юзага келиш сабаблари ва омиллари ҳамда бартараф этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар бўйича ўзаро тажриба алмашиш, амалий жараёнларни мутахассислар иштирокида яна бир бор кўриб чиқишдан иборат бўлди.

Семинар кун тартибиди дастлаб “Навоий нефт базаси”да Жамият раҳбар ходимлари ҳамда ҳудудлардан ташриф буюрган комплаенс инспекторлари билан танишув бўлди.

Шундан сўнг, “Навоий нефт базаси” МЧЖнинг фаолияти юзасидан Бош комплаенс инспектори Ш.Жалоловнинг тақдимоти ўтказилди.

Ундан сўнг комплаенс инспектори томонидан лавозим йўриқнома бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва юритилаётган иш ҳужжатлари, ҳуқуқий асослар ва бошқа ички локал ҳужжатлар ҳақида иштирокчиларни яна бир бор таништириб ўтилди.

Семинарнинг амалий қисмида иштирокчилар дастлаб нефть база ҳудудига киришдан аввал техника хавфсизлиги бўйича профилактикадан ўтказилди ва керакли тушунчалар бериб ўтилди.

Шундан сўнг иштирокчилар базага қарашли автосаройда юритилиб келинаётган бирламчи ҳужжатлар, уларни тўлдириш тартиби ва расмийлаштириш жараёни ҳамда назорат ишлари билан таништирилди ва амалий кўникмалар берилди.

Шунингдек, инспекторлар иштирокида нефть база сиғимларида сақланаётган нефть маҳсулотларининг миқдор ва сифат жиҳатдан бус-бутунлигини таҳлил қилиши мақсадида хатловдан ўтказилди. Бунда хатлов учун ишлатиладиган ўлчов асболари, ўлчаш муддатлари мутахассислар томонидан бензин ва дизель ёқилғиси бўйича алоҳида тартибда кўрсатиб берилди. Ушбу жараёнда бугунги кунда ўрганиш ва амалий ёрдамларда аниқланиб келинаётган хато-камчиликлар ҳам кўргазмали тарзда тушунтириб берилди.

Иштирокчилар ФЁТШларда сақланаётган нефть маҳсулотлари, уларни хатловдан ўтказиш жараёни, истеъмолчиларга етказиб беришда қуйиш мосламаларини созлиги ва уларни ишлатилиши, расмийлаштириладиган ҳужжатлар жойида кўрсатилди.

Интерактив тарзда ўтказилган семинар якунлари бўйича иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассилар томонидан батафсил жавоблар берилди ҳамда бундан кейин ҳам шу каби ўқув амалий семинарларни мунтазам равишда ўтказилишига келишиб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|