February 22, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида биржа савдолари орқали 9,5 минг тонна полиэтилен грануласи сотилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг кенг кўламлилиги ҳамда кўплаб мақсадларга мўлжалланганлиги билан республика иқтисодиётида турли тармоқларининг барқарор ва самарали ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.

Ушбу ривожланиш занжирининг бир халқаси сифатида мажмуанинг Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан м самарадорлик кўрсаткичларини ошириш юзасидан бир қатор тизимли ва мақсадли ишлар амалга оширилмоқда.

Мажмуанинг Маҳсулотларни сотиш ва маркетинг хизмати томонидан жорий йилнинг январь ойида биржа савдолари орқали ташқи ва ички бозорга қуйидаги маҳсулотлар истеъмолчиларга етказиб берилди:

• 9,5 минг тонна полиэтилен грануласи;
• 10,2 минг тонна суюлтирилган газ;
• 124 тонна техник олтингугурт;
• 82,1 минг п/м полиэтилен қувурлар;
• 12,3 минг п/м томчилатиб суғориш тизими шланглари;
• 82,1 минг квадрат метр алюминли композит панеллар.

Мажмуанинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, маҳсулотларга бўлган талабларини қондириш учун қисқа, ўрта ва узоқ муддатли маркетинг ва ишлаб чиқариш стратегияси ишлаб чиқилган.

Ушбу стратегияга мувофиқ, маҳсулотларнинг реклама фаолиятини янада сифатли йўлга қўйиш, шартномалар тайёрлаш ва тузиш, маҳсулотларни етказиб беришни ўз вақтида ва шартномаларга мувофиқ номенклатура бўйича бажарилишини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|