July 13, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Болалар соғломлаштириш оромгоҳининг янги мавсуми бошланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги завод, бошқармалар ва ташкилотлар ҳамда Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ва унинг таркибидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ёзги мавсум давомида жамият тассарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 10 мингга яқин болаларни дам олишлари режалаштирилган. Ёзги мавсумнинг биринчи навбатида 2250 нафар, иккинчи навбатида 2784 нафар бола дам олишди. Мавсумнинг учинчи навбатида 2612 нафар болаларни лагерларга қабул қилинди.

Жумладан, ёзги мавсумнинг учинчи навбатига қабуллар қуйидагича амалга оширилди:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 580 нафар;

• Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 424 нафар;

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 378 нафар;

• Шўртан газ кимё мажмуасига қарашли “Лочин” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 1000 нафар;

• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қарашли “Нефтчи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳига 230 нафар бола қабул қилинган.

Оромгоҳларда болаларни дам олишлари учун барча шароитлар яратилган, чўмилиш хавзалари, спорт мажмуалари, тўгараклар, кутубхоналар, маданий дам олиш учун мўлжалланган саҳналар мавжуд.

Шунингдек, ҳар-хил маданий-маърифий, кўнгилочар тадбирлар, оромгоҳнинг очилиш маросими, "Оромгоҳ маликаси", " Жажжи рақс маликаси", жонли ижро, шеърият кечалари, рақс қироли, билимдонлар беллашуви, қувноқлар ва зукколар беллашувлари, шоирлар ижодига бағишланган кечалар, сув байрами, либослар кўргазмаси, кулги куни, оромгоҳнинг ёпилиш маросими, спорт тадбирлари, рассомчилик, бадиий безак, моҳир қўллар ва шу каби бир қатор тадбирлар уюштириб келинмоқда.

Ушбу тадбирлар болажонларнинг ўзига бўлган ишончни юксалишига, она Ватанимизга бўлган меҳрини ортишига, дунёқараши ҳамда билим савиялари ўсишига катта туртки бўлиб келмоқда.

Маълумки, давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар замирида ўз фикри ва дунёқараши, фаол фуқаролик позициясига эга билимли ва маънавиятли ёшларни ҳар жиҳатдан баркамол авлодни вояга етказиш вазифаси ётади. Шу боисдан ҳам Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли “Ниҳол”, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Беруний”, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ёш алангачи” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳларига мароқли дам олаётган болаларни китоб ўқишга қизиқтириш ва уларнинг маънавий онгини ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан 500 га яқин бадиий асарлар ва шеърий тўпламлар жамланмаси билан оромгоҳлар кутубхоналари бойитилди.

Бундан ташқари оромгоҳларнинг спорт базасини янада бойитиш, оромгоҳларда дам олаётган болажонлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида оромгоҳларнинг хар-бирига 17 турдаги спорт жихозлари Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдим этилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|