April 13, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Ўрганишлар давомида 116 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аниқланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан тизимда комплаенс соҳадаги чора-тадбирларни самарадорлигини янада ошириш, юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа хавф-хатарларни идентификация қилиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш чораларини кўриш мақсадида, амалга оширилган ишларнинг 2022 йил 1-чорак якуни бўйича таҳлил ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар масъул бўлинмаларининг Низомлари ва лавозим йўриқномаларига мувофиқ амалга ошириладиган вазифа ва мажбуриятларидан келиб чиқиб, юзага келиши мумкин бўлган жами 239 та, шундан бошқармалар (завод) ва корхоналарда 178 та, нефть базаларда 61 та коррупцион ва бошқа хавф-хатарлар рўйхати шакллантирилди.

Мазкур хавф-хатарларни бартараф этиш ва камайтириш бўйича жами 1 094 та чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, шундан бошқарма (завод) ва корхоналарда 341 та чора-тадбирларнинг 317 тасини, нефть базаларида аниқланган жами 753 та чора-тадбирларининг 703 тасининг ижроси таъминланди.

Шунингдек тизим бошқарма (завод), корхоналар ва нефть базаларида юзага келиши мумкин бўлган коррупцион ва бошқа хавф-хатарлар рўйхати доимий равишда таҳлил қилиб борилмоқда, янги хавф-хатарлар рўйхати қўшилмоқда ва уларни олдини олиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 1-чораги якуни бўйича тизим корхоналари раҳбар ва ўрта бўғим раҳбарларидан жами 2 325 та манфаатлар тўқнашуви декларациялари олинди.

Таҳлил натижаларига кўра, ҳисобот даврида жами 116 та ҳолатда манфаатлар тўқнашуви аломатлари аниқланган бўлиб, шундан 80 та ҳолатда потенциал манфаатлар тўқнашуви, 36 та ҳолатда эса бевосита бир-бирининг бўйсунувидаги қариндош-уруғчилик ҳолатлари (реал манфаатлар тўқнашуви) аниқланди.

Мисол учун, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖда 5 та ҳолатда, Шўртан газ кимё мажмуасида 2 та ҳолатда, “Қарши нефть базаси” МЧЖда 4 та ҳолатда, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖда 4 та ҳолатда, “Навоий нефть базаси” МЧЖда 3 та ҳолатда тўғридан-тўғри манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланди.

Мазкур ҳолатларни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизим корхоналарида қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тизим корхоналари ходимлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Манфаатлар тўқнашуви декларациясини онлайн тартибди қуйидаги ҳавола орқали тўлдиришлари мумкин https://clck.ru/epbm2.

Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликлар хақида қуйидаги алоқа каналлари орқали хабар беришингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз:

Ишонч телефон рақами: +(99871) 233-28-88

Расмий веб-саҳифа https://www.ung.uz/against-corruption

Электрон почта манзили: compliance@ung.uz

Телеграм бот: @ung_anticorBot

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|