January 2, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Барча қурилмалардаги ўлчов асбоблари ва ускуналари метрологик аттестациядан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилда "Ўзбекнефтгаз" АЖ тизим ташкилотлари балансидаги углеводородлар сарфини ҳисобга олиш қурилмалари, ўлчов асбоблари ва ўлчов ускуналари тасдиқланган режа-жадвалга асосан, "Ўзбекистон Миллий метрология институти" Давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари билан биргаликда метрологик аттестациядан ўтказилди.

Ушбу тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш депатаментининг Бош метрология бўлими томонидан жамият тассаруфидаги завод ва бошқармалари билан биргаликда ташкил этилди.

Унга кўра, жойри йилда 40 дона тижорат ўлчов қатори, 150 дона технологик ўлчов қатори, 65 дона ички эхтиёжлар учун ишлатиладиган ўлчов қаторлари метрологик аттестациядан ўтказилди.

Шу билан бир қаторда йил давомида 20 653 донадан ортиқ назорат ўлчов асбобларида қиёслов кўриги ташкил этилган.

2023 йилда 23 500 зиёд назорат ўлчов асбобларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги кунда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарма ва корхоналари томонидан "Ўзбекистон Миллий метрология институти" Давлат муассасаси билан биргаликда 2023 йил давомида амалга ошириладиган ишлар режа-жадваллари тасдиқланган.

Ушбу жадвалларга асосан, тизим ташкилотлари балансидаги тижорат ўлчов қаторлари ўлчов воситалари, электрон Вагон торози ҳамда электрон Автомобиль тарозилари ва углеводородлар сарфи ҳисобга олиш қурилмалари, ўлчов асбоблари ва ўлчов ускуналари давлат қиёслов кўригидан ўтказилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|