“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли қурилма жорий таъмирланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини ва ўз вақтида сифатли бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 25 август куни Газли газни қайта ишлаш заводидаги 5-сонли қурилмада 2022 йил учун тасдиқланган жадвалга асосан режали таъмирлаш ишлари бошланди.
Таъмирлаш жараёнида завод ускуналарининг тўхтовсиз доимий ишлашини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Махсусэнергогаз” АЖ ўртасида тузилган шартнома асосида “ЦНС 300/600” насос ускуналарига хизмат кўрсатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Ушбу насосларнинг асосий вазифаси газни қайта ишлаш технологик жараёни мобайнида, метилдиэтаноламин қоришмасини абсорбер ускуналарига узлуксиз етказиб беришдан иборат.
Ўзбекистон Ҳарбийлашган қисм ишчи-ходимлари томонидан завода таъмирлаш ишларини амалга оширилаётган бир пайтда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизликни таъминлаш мақсадида ускуналарни тармоқдан тиқин ёрдамида ажратиш каби хавфли ишларни олиб борилишида ҳаводан намуналар олиш ишлари олиб борилмоқда.
"UzChirchik Metall Construktion" МЧЖ пайвандлаш бригадаси томонидан “Десорбер Д101/5” ускунасининг ички томони зангламас пўлат билан қопланиб, бутловчи қисмлари янгиланмоқда.
Ушбу чора-тадбирлар натижасида ишлаб чиқариш кўрсатгичларининг ҳажмини қисқаришини олдини олишга, ускуна ва жиҳозларни барқарор ишлашига эришилади. Такидлаб ўтиш лозимки, таъмирлаш ишларига керакли бутловчи қисмлар Газли газни қайта ишлаш заводи таркибидаги Механик таъмирлаш цехи ходимлари томонидан тайёрланиб, етказиб берилмоқда.
Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводидаги 5-сонли технологик қурилма 2014 йилда ишга туширилган бўлиб, йиллик 1,5 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|