“Ўзбекнефтгаз”: Объектларда хавфсизлик талабларга риоя қилишда камчиликларга йўл қўйган 19 нафар ходимга чоралар кўрилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ҳудудларда жойлашган нефть ва газ объектларда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари юзасидан ишчи гуруҳлар томонидан мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.
Хусусан, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида жойлашган Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ, МЧЖ шаклидаги “Uz-Kor Gas Chemical” ҚК, Устюрт газдан қутқариш ҳарбийлаштирилган отряди, “Ўзнефтегаз бурғилаш ишлари” МЧЖ, “UNG Petro” МЧЖ, “Тахиатош нефть базаси” МЧЖ, “Урганч нефть базаси” МЧЖлар ва уларга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 49 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 74 та, газ хавфсизлиги йўналишида 3 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 34 та, электр хавфсизлиги йўналишида 23 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 17 ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 12 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қўйган 19 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|