July 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” синтетик ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳолатини ўрганиш мақсадида “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводидаги ишлар ҳолати ўрганилди.

“Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон тарихида биринчи синтетик нефт ишлаб чиқарилиши бошланган эди. Орадан кўп вавт ўтмасдан, 2022 йилнинг 29 июнь куни 7.30 да “Uzbekistan GTL” заводида Ўзбекистон нефть ва газ-кимёси саноатининг тарихда биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилгани ва илк маҳсулот олинганлигини эълон қилинган эди.

“Ўзбекнефтгаз АЖ Бошқарув раиси ташаббуси билан заводга йирик истеъмолчилар вакиллари таклиф қилиниб, уларга ишлаб чиқариш ва маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши жараёни кўрсатилди, маҳсулотнинг бошқалардан фарқи ҳамда фойдали жиҳатлари тушунтириб берилди.

“Uzbekistan GTL” заводидан 10 тонналик синтетик дизель ёқилғисининг биринчи партияси сув аркалари орқали Навоий кон-металлургия комбинатига тантанали равишда жўнатилди. Товар-хом ашё биржаси орқали бугунги кунда синтетик дизель ёқилғиси сотиб келинмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жуда қисқа муддатда синтетик дизель ёқилғиси аллақачон ўз харидорларига эга бўлиб улгурди.

“Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” томонидан “Uzbekistan GTL” заводида синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Ташриф давомида, заводнинг Ўзбекистон аккредитация маркази томонидан миллий аккредитациядан ўтган марказий лабораториясида якуний тайёр маҳсулотларни белгиланган стандартларга жавоб беришини ва мувофиқлигини тасдиқлаш юзасидан олиб бориладиган лаборатория синовлари, истеъмолчиларга етказиб бериш ва юклаш жараёнлари билан яқиндан танишиб чиқилди.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтегаз” АЖ Бошқаруви раиси бошчилигида заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш мобайнида GTL синтетик ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилишини узлуксизлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга ўз вақтида ҳамда сифатли ёқилғи маҳсулотларни етказиб берилишига доир зарурий кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Uzbekistan GTL” “премиум-класс” тоифасидаги синтетик дизель ёқилғисини Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг савдо платформалари орқали сотилиши бўйича доимий мониторинг ўтказиш, истеъмолчилар талабига қараб ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб бўйича топшириқлар берилди.

GTL дизель ёқилғиси Euro-6 (ЕN15940) Европа экологик стандарти ва O'zDSt EN 15940:2022 миллий стандартининг юқори талабларига тўлиқ жавоб беришини инобатга олиб маҳсулот сифатида ўзгариш бўлмаслиги учун доимий назоратни ушлаш, бунинг учун барча зарур чораларни бажариш вазифаси белгиланди.

Бошқарув раиси юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган GTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизель ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, заводида йилига 3,6 млрд. метр куб табиий газ қайта ишланиб, 1,5 млн тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Жумладан, 307 минг тн авиакеросин, 724 минг тн дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади, йилига умумий қиймати 1 миллиард АҚШ доллари ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|