May 16, 2025

“Air Products” ва “Synfuels” компаниялари билан уч томонлама музокара ўтказилди

“Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2025” 27-халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз" АЖ ва АҚШнинг саноат газлари бўйича жаҳон етакчиси “Air Products” ҳамда синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларга ихтисослашган “Synfuels” компаниялари ўртасида уч томонлама музокара бўлиб ўтди.

Учрашувнинг асосий мавзуси синтез-газ (Syngas) ишлаб чиқариш ва кейин уни суюқ углеводородлар ҳамда юқори қўшилган қийматга эга кимёвий маҳсулотлар тайёрлаш учун фойдаланиш мақсадида кўмирни газификация қилиш истиқболлари ва технологиялари бўлди.

Кўмирни газлаштириш – углеродли хом ашёни чуқур қайта ишлаш, барқарор энергия таъминотини таъминлаш ва углерод изини камайтиришнинг истиқболли йўналиши ҳисобланади.

Музокара давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва асосий технологик ечимларни муҳокама қилдилар.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати