November 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида 40 нафар фахрийлар учун саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтириш, шунингдек уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризми ойлиги” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари ва тайёр маҳсулотни сақлаш ҳамда тарқатиш базаларида ишлаб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар учун Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига саёҳат уюштирилмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, бошқармада кўп йиллар меҳнат қилган ва айни пайтда кексалик гаштини суриб келаётган меҳнат фахрийларидан 40 нафарини Қашқадарё вилоятининг тарихий қадамжо ва диққатга сазовор жойларига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида нуронийлар Қашқадарёдаги “Шайх Қусам Ота”, “Хўжа Жарроҳ”, “Абу Муин Насафий”, “Султон Мир Ҳайдар ота” қадамжоларини зиёрат қилишиб, вилоят марказидаги диққатга сазовор жойларни томоша қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|