December 15, 2022

“Ўзбeкнeфтгаз”: Рисклар ва уларнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналарида келажакда кутиладиган таҳдидларга эътибор қаратиш орқали унинг даражаси аниқланиб, хавфларнинг олдини олишга эришилмоқда.

Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти таркибидаги Рискларни бошқариш бўлими томонидан акциядорлик жамияти олдида турган долзарб вазифаларни чуқур англаш орқали стратегик режалаштириш самарадорлиги оширилмоқда.

Куни кеча махсус ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида рисклар ва уларнинг олдини олишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда бошқарманинг умумий фаолиятда рискларни ва уларни олдини олишнинг аҳамияти, мақсад ва вазифалари тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга, бу борада тизимда кутилаётган ўзгаришлар, киритилган янгиликлар билан ходимлари яқиндан таништирилди.

Қўйилган қатор вазифаларни амалга ошириш, ходимларнинг хабардорлигини оширишга қаратилган ушбу йиғилишда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолиятида мавжуд рискларни аниқлаш ва мониторинг қилиш, шу билан бир қаторда, уларни олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш қатнашчиларига рискларни баҳолашнинг замонавий усуллари ҳақида батафсил тушунчалар берилди. Йиғилиш сўнгида ходимлар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|