September 22, 2022

"Ўзбекнефтгаз":“Мароқанд нефть базаси” МЧЖ ҳайдовчиларининг билимлари синовдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати ва уларни мақсадли ва самарали ишлатиш ҳолати ҳамда ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу чора-тадбирлар доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан тизимда фаолият олиб борувчи барча автотранспорт воситалари ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидалари ва хавфсизлик асослари бўйича билимлари ҳамда амалиёт тажрибалари синовдан ўтказиш орқали мустаҳкамлаб борилади.

Навбатдаги имтиҳонлар “Мароқанд нефть базаси” МЧЖга қарашли автосарой ҳайдовчилари ўртасида ўтказилди. Ҳайдовчилар учун ташкил этиладиган синов имтиҳонлари тартибига кўра, дастлаб улардан шаблон олинади, сўнгира оғзаки суҳбатдан ўтказилади. Синовдан ўтмаган ҳайдовчилардан 15 кундан сўнг такрорий имтиҳон олинади.

Ҳайдовчилар берилган иккинчи имкониятдан ҳам фойдалана олмай, синовларда паст натижани кўрсатишса, ишчи гуруҳ томонидан уларга нисбатан тегишли хулосалар чиқарилади ва чоралар кўрилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|