May 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Россия компанияси томонидан қурилиш-монтаж ишларининг самарадорлигига бағишланган тақдимотлар ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва заводларда режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларининг сифатини тубдан яхшилаш ва уни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Россиянинг “ПОЛАТИ” компанияси мутахассисларининг Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uz-kor gaz chemical” қўшма корхонаси ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводларида тақдимотлари ташкил этилди.

Тақдимотларнинг мавзулари нефт ва газ объектларида баландликда бажарилаётган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини бажарилишида қурилиш-монтаж Леса(қурилиш-монтаж ва бошқа ишларни бажаришда ишчилар ва материалларни жойлаштириш учун вақтинчалик ёрдамчи тузилма)ларини тезкор йиғишда малакали сервис хизмат кўрсатишга бағишланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “ПОЛАТИ” компанияси қурилиш-монтаж Лесаларни тезкор йиғишни амалга ошириб, таъмир ишлари вақтида ускуналар тўхталишини қисқартиради. Компания таркибида меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги ҳамда мухандислик бўлимлари мавжуд. Шунингдек, унинг фаолияти қурилиш-монтаж Лесаларини йиғиш бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш каби хизматларни ҳам ўз ичига қамраб олаган. Бундан ташқари Лесаларни сотиш ҳамда ижарага бериш билан ҳам шуғулланади.

Компания таклиф этаётган хизмат турлари, корхона ва завод раҳбарияти томонидан берилган топшириқлар ҳамда таъмирлаш ишларини муддатидан олдин якунланишини таъминлайди.

Тақдимот давомида хорижлик мутахассислар объектларда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ҳамда таъмирлаш ишларини бажаришда Лесалар билан ишлаш афзалликлари ҳақида қўшимча маълумотларни беришди. "Полати" компаниясининг соҳадаги мухандислик кўмаги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва саноат хавфсизлиги йўналишларида юқори стандартларга риоя қилиш ҳам комплекс ёндашувлар билан боғлиқ бўлган хизматлари объектлардаги молиявий жиҳатдан маблағларни қисқартириш имконини беради.

Тақдимотлар давомида корхона ва завод мутахассилари таъмирлаш тиклаш ишлари вақтида белгиланган режа кўрсатгичларни оптималлаштириш, Леса айланмасини ҳисоблаш, шунингдек, Лесаларни ўрнатиш ва демонтаж қилиш учун пудратчи ташкилотларни жалб этиш ва бошқа бир қанча саволларига жавоб олишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|