"Ўзбекнефтгаз”: "Қулбешкак" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конининг 58-сонли қудуғида олиб борилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.
Қудуқнинг “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан 1888-1883 ва 1864-1859 метр оралиғларида қўшимча перфорация қилиш ишлари олиб борилганидан сўнг, ишга туширилди.
Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 50 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 0,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Қулбешкак" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|