“Ўзбекнефтгаз”: Харидлар бўйича Лойиҳа офиси раҳбари вакант лавозими бўйича юқори малакали мутахассислар учун танлов эълон қилинади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Харидлар бўйича Лойиҳа офиси раҳбари лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Вазифалари ва функционал мажбуриятлари:
- Лойиҳа офисининг фаолиятини ташкил этиш ва умумий бошқарув;
⁃ Жамиятнинг харидлар фаолиятини бошқариш методологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
⁃ Эҳтиёжларни режалаштириш, харид қилиш тартиб-қоидаларини мониторинг қилиш учун ахборот тизимини танлаш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш;
⁃ Эҳтиёж режалари ва харажатлар факти билан режанинг қисқача мазмуни бўйича бюджет назорати тизимини яратиш;
⁃ Жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш бўйича ишларни бошқариш ва мувофиқлаштириш;
- Тизимнинг ишлаш ҳолатини назорат қилиш, харидлар тизимининг ишлашига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;
⁃ Жамиятнинг сиёсати ва тартибларига риоя этилишини таъминлаш;
⁃ Такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва таъминот тузилмаси бўйича амалга оширилган барча ишларни оптималлаштириш;
⁃ Тасдиқланган техник топшириқлар, тузилган шартномалар ва лойиҳаларга мувофиқ барча ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;
⁃ Коррупция компонентининг намоён бўлишига қарши турувчи тизимни яратиш (форензик).
• Маркетинг, иқтисодиёт, молия, бизнес йўналишлари бўйича олий маълумот.
• Йирик халқаро компанияда иш тажрибаси;
• Бошқарув лавозимида халқаро компанияда камида 3 йиллик иш тажрибаси;
• Таъминот ва логистика соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибаси;
• Харидлар бўлими бошлиғи ва/ёки директор ўринбосари ва/ёки харидлар бўйича директор лавозимларида камида 3 йиллик иш тажрибаси
• Харидлар тизими учун автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш тажрибаси (1С, SAP);
• Ностандарт вазиятлардан тезда чиқиб кетиш учун чоралар топишни билиши, тизимли фикрлаш;
• Халқаро молия институтларининг (ХМИ) таъминот тизимларига қўядиган талабларини билиш;
• Давлат харидлари/таъминоти соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, қонунларни билиш;
• Харидлар тизимини ўзгартиришнинг асосий таркибий қисмларини тушуниш;
• Эҳтиёжларни шакллантириш, харид қилиш тартиб-қоидалари, логистика, бюджетлаштириш бўйича ишларни билиш;
• Таъминот операцияларини мониторинг қилиш тажрибаси;
• Масъулиятлилик, профессионаллик;
• Мантиқий фикрлашнинг юқори даражадаси;
• Фикрлашнинг юқори изчиллиги ва мослашувчанлиги, ишнинг жадаллиги;
• Юқори самарадорлик ва натижалар учун мотивация;
• Жамоа билан ишлаш қобилияти;
• CIPS, CPSM, CSCP, CSCM, CPOE сертификатлари;
• Малакали компьютер фойдаланувчиси (Primavera, PowerBI, 1C, SAP(Ariba, S/4 HANA), MS Office ва бошқалар);
• Рус тилини ёзма ва оғзаки нутқ учун эркин даражада билиши,Инглиз тили – Upper lntermediate ва ундан юқори.
• Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосида фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шаклида ишга ёллаш (12 ойга узайтириш билан);
• Доимий ривожланиш учун имконият;
Очиқ танловда қатнашиш учун номзодлар анкета-резюмелари (анкета-резюме шаклини юклаб олиш)ни resume@ung.uz электрон почта манзили орқали 2022 йил 06 июл санасига қадар қабул қилинади.
Ҳурматли номзодлар! Лавозим талабларига мос келмаган номзодларга жавоб хати юборилмаслигини маълум қиламиз!
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|