“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилда экспорт кўрсаткичлари 460,0 млн АҚШ долларига етказилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар жамиятнинг ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводларида ишлаб чиқарилаётган бирламчи ва иккиламчи маҳсулотларни нафақат республика ичида сотилишини, балки ташқи бозорга экспорт қилинишининг ошишига ҳам олиб келмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан 2022 йилда компания учун белгиланган мақсадли экспорт кўрсаткичлари прогнози 439,1 млн АҚШ долларини ташкил этиб, амалда ушбу кўрсаткични йил якунига қадар 460,0 млн АҚШ долларига етказиш ва белгиланган режани 104,8 фоизга бажариш режа қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишга туширилган йирик инвестиция лойиҳаларидан бири “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган синтетик нафта маҳсулоти жорий йил декабрь ойидан бошлаб, ички бозор талабини тўлиқ қондирган ҳолда экспортга йўналтириш бошланди.
Экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги элчихоналари ҳамда консуллик идоралари билан доимий алоқалар ўрнатилган.
Жумладан “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган синтетик дизель маҳсулотига Афғонистон стандартлаштириш агентлигидан мувофиқлик сертификатини олиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Афғонистондаги элчихонаси билан биргаликда зарур чоралар кўрилмоқда.
Бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ маҳсулотлари дунёнинг 46 та давлатига экспорт қилинмоқда, шу жумладан Туркия, Латвия, Афғонистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Украина давлатлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий экспорт ҳамкорлари ҳисобланади.
Жаҳон бозоридаги нефть ва газ маҳсулотларининг нарх тенденциясини ўрганиш ҳамда экспорт нархлари даражасини оптималлаштириш мақсадида “ICIS”, “ARGUS” ва “S&P Global Platts” каби халқаро биржа, маркетинг ва нарх агентликлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жамият корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспорти халқаро бозор котировкалари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб амалга оширилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш