“Ўзбекнефтгаз”: “Яшил макон” лойиҳа натижасида Ғузор чўллари бағрида нефть ва газ кластерининг яшил қалқони яратилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш дарахт муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Шўртан яшил макон” МЧЖ ташкил этилди.
Аввал маълум қилганимиздек, давлат раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган "Яшил макон" лойиҳаси доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси ва "Uzbekistan GTL" заводи ҳудудида 120 гектар ер майдонида барпо этилган боғга "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибидаги барча ташкилотлар ташаббуси билан 72 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилган.
Боғда кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни парваришлаш, муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кенгайтириш ишларини олиб бориш вазифаси эса “Шўртан яшил макон” МЧЖ зиммасига юклатилган.
Ҳозирга қадар ушбу боққа экилган кўчатларни суғориш ва парваришлаш ишлари билан бир қаторда “Шўртан яшил макон” МЧЖ томонидан қўшимча 11 минг 228 та мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экилди. Жамият ташкил топган кундан бошлаб, кўчатчилик тармоғи ҳам йўлга қўйилиб, ҳозирда 500 мингдан ортиқ манзарали кўчатлар етиштирилмоқда.
“Шўртан яшил макон” МЧЖда штат бирлиги асосида 500 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилишига эришилди.
Шунингдек, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Шўртан газ кимё мажмуаси сув омбори юқорисидаги 120 гектарлик майдон, 20 гектарлик павловния плантацияси ва “Шўртан-Аланга” сиқув компрессор станцияси йўл ёқасидаги 200 гектардан ортиқ кўчат экилган ер майдони – жами 340 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилган. Ҳозирги кунда 5 та насос станциясини қурилиш монтаж ишлари якунланиш арафасида. Бундан ташқари ишчи хизматчиларга шароит яратиб бериш мақсадида 7 та дала шийпонлар қурилиши бошлаб юборилган.
"Шўртан яшил макон" МЧЖ томонидан шу кунга қадар қуйидаги кенг кўламли ишлар амалга оширилди:
• 20 гектар ер майдонида "Шангтонг" навли павловния барпо этилди.
• 100 минг дона узум қаламчалари экилиб, парваришланмоқда.
Келгусида "Stiviya" ва бошқа доривор ўсимликларнинг етиштириш орқали парфюмерия ва фармацевтика учун хом ашё маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилган.
“Шўртан яшил макон” МЧЖ фаолиятини ривожлантириш мақсадида 1 гектар ер майдонида "Godji" ўсимлиги плантациясини ташкил қилиш, 1,5 гектар ер майдонида токзор барпо этиш, 1 гектар майдонга “Stiviya” ва бошқа доривор ўсимлигини етиштириш кўзда тутилган.
Хулоса қилиб айтганда, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган ушбу лойиҳа натижасида, Ғузор чўллари бағрида жойлашган нефть ва газ кластерининг яшил қалқонини яратиш борасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|