October 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар саноат хавфсизлиги тизимларини автоматлаштириш масалаларини муҳокама этишди

Бош саҳифа Русский

“O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ ҳамда “Kimyo texnologiya” МЧЖ ҳамкорлигида “Энергетика соҳаси ишлаб чиқариш фаолиятини оптималлаштириш, объектларнинг саноат хавфсизлиги тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва диспетчерлаштириш комплекслари” мавзусида анжуман ўтказилди.

Унда “Kimyo texnologiya” МЧЖ, бир қатор хорижий компаниялар, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Газли газни қайта ишлаш заводи, Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти, Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти ва Харидлар департаментидан мутахассислари иштирок этишди.

“O‘ZLITINEFTGAZ” АЖ бошқаруви раиси, техника фанлари доктори, профессор Улуғбек Назаровнинг “Ўзбекистон Республикаси энергетика саноатида технологик жараёнларни бошқаришнинг интеллектуал тизимларини ривожлантириш” мавзусидаги маърузаси тадбир иштирокчиларида қизиқиш уйғотди.

“Kimyo texnologiya” МЧЖ ва хорижий иштирокчилар томонидан хромотогроф ва анализаторлар, ёнғин хавфсизлигининг автоматлаштирилган тизимлари, технологик жараёнларни бошқариш тизимлари намойиш этилди.

Тадбир давомида “Kimyo texnologiya” МЧЖ, “ХРОМОС Инжиниринг” МЧЖ (Россия), “Synergy Astana” компанияси (Қозоғистон), “ИПК Промо-Консалтинг” МЧЖ (Россия), “Arman Holding” МЧЖ (Россия), “Nova Solutions” (Россия) компаниялари мутахассислари томонидан ўз ишланмалари ва хизматларининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Шунингдек, анжуман давомида компаниялар мутахассислари иштирокчиларнинг ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Анжуман якунида компаниялар мутахассислари ва иштирокчилар саноат хавфсизлиги тизимлари, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикр алмашишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|