"Zomin Ultra" югуриш мусобақасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими ғолиб бўлди
28-29 май кунлари Жиззах вилояти “Зомин” миллий табиат боғи ҳудудида “Zomin Ultra” ультрамарафони бўлиб ўтди.
Денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда ўтказиладиган ноёб тоғ югуриш мусобақасининг биринчи кунида электрон мусиқа концерти ўтказилди. 29 май куни эса ультрамарафон бўлиб ўтди.
“Zomin Ultra” ҳар йили ўтказиладиган мамлакат тарихидаги илк ультрамарафондир. Югуриш мусобақаси йўлаги денгиз сатҳидан 2200-2500 метр баландликда жойлашган.
Марафонда ҳаваскорлар қаторида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ҳам ўз омадларини синаб кўришди. Мусобақа иштирокчилари тўртта масофа – 2, 10, 21 ва 50 километр бўйича белашишди.
21 км масофада 50-54 ёшли эркаклар ўртасидаги марафонда марра чизиғини биринчи бўлиб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг ходими Мирхамидов Исмоил кесиб ўтди.
Маълумот учун: Таъкидланишича, Ультрамарафон бир қатор пойгаларни ўз ичига олган. “Zomin Ultra” — “Samarkand Marathon”нинг бир қисми ҳисобланади. Кейинги мусобақа август ойида Бухорода ўтказилади. Октябрь ойида Бўстонлиқ туманидаги “Sky Camp Bo’stonliq” спорт ва мусиқа фестивали ва 6 ноябрда Самарқандда марафон якунига етади.
2022 йилда ушбу тадбирлардан тушган маблағлар музейларни кўришда нуқсони бўлган одамлар учун мослаштиришга йўналтирилади. Йиғилган маблағларга аудиогидлар, махсус расмлар ва зарур жиҳозларни харид қилинади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|