"Ўзбекнефтгаз”: Режали огоҳлантирувчи таъмир ишларида иқтисодий самадорликга эришиш бўйича ўқув семинар ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз”АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ишлаш чиқариш жараёнларида режали огоҳлантирувчи таъмир (РОТ) ишларида иқтисодий самадорликга эришиш бўйича ўқув семинар ўтказилди.
Унда бошқармадаги ускуналарни узлуксиз ва хавфсиз ишлатишни таъминлаш мақсадида режали огохлантирувчи таъмир (РОТ) ишларини ўз вақтида сифатли ўтказиш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Шунингдек, ускуналарни ишлаш даврийлигини узайтириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида диагностика кўригидан ўтказиш, шу билан бир қаторда носозликлар билан боғлиқ тўхталишларнинг туб сабабини аниқлаш ва авариявий тўхталишлар сонини камайтиришга эришиш учун мониторинг назоратини юритиш белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, корхона ва бошқармаларда ишлаб чиқаришни техник ишончлилик бўлимларини татбиқ этилиши асосида таъмирлаш ишлари бўйича тизимнинг норматив-хуқуқий базасини жорий этилиши, таъмирлаш сифатини ва техник ишончлигини оширишга имкон беради.
Семинарда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Зеварда” мажмуасидаги технологик жараёнларда қазиб чиқарилаётган ва тайёрланаётган табиий газ миқдори ҳамда газ қувурлари орқали Муборак газни қайта ишлаш заводига юборилаётган табиий газлар сифати меъёрий ҳужжат “NGH-39.0-254:2021” бўйича берилиши ва миқдор ўлчов жараёнлари кўриб чиқилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, семинар иштирокчилари долзарб муаммолардан бири - технологик ускуналардан самарали фойдаланиб, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналиши бўйича слайд кўринишидаги кўрсатмалар билан таништирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш