January 7, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан доимий назорат тадбирлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида 2022 йилда 60 марта бошқарма ва корхоналарда саноат хавфсизлиги йўналишида ишлаб чиқариш назорати ўтказилди.

Бу каби назорат тадбирларини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–57-сонли Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли Қарори ижросини таъминлашдан иборатдир.

Ушбу тадбирларда саноат хавфсизлиги йўналишида 1339 та камчилик аниқланиб, шундан 305 та камчиликнинг жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди. Корхоналарнинг раҳбарларига 1034 та банддан иборат ёзма кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, 53 марта корхонларда ишлаб чиқариш бўйича экологик назорат амалга оширилди. Экология хавфсизлиги йўналишида 510 та камчилик аниқланиб, шундан 228 та камчиликларнинг жойда бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, 60 марта 30 та бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган пудратчи/субпудратчи корхоналарда назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирларида 831 та камчиликлар аниқланиб, шундан 319 та камчиликларнинг жойида бартараф этиш учун амалий ёрдам берилди. Корхона раҳбарларига 512 та банддан иборат 60 та ёзма кўрсатмалар берилди.

2022 йил бошидан ижросини таъминланиши керак бўлган 512 та камчиликларнинг 298 та бандлари 100% бажарилиши таъминланди. 133 та камчиликларнинг доимий бажарилиши ва 81 та камчиликларнинг ўз муддатларида бажарилиши назоратга олинган. Ишларни етарли даражада ташкил этмаган ходимларга нисбатан 43 та чоралар кўрилди.

Жамият тизимидаги ишчи ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнат шароитининг ҳолатини яхшилаш мақсадида, ўтган йили 35 443 жамлама махсус кийим, 26 706 жуфт махсус оёқ кийим, 4 326 дона ҳимоя каскаси, 2 446 жамлама пайвандчилар махсус кийими, 8 925 дона респиратор, 81 дона пайвандчилар юз-кўзини ҳимоя қилиш маскаси, 20 жамлама иссиққа бардошли кийим, 131 152 жуфт ишчилар махсус қўлқопи, 40 дона ҳимоя камари, 1805 жамлама таъмирлаш учун махсус кийим, 1 591 дона кашма, 739 дона ОП-5,-10,-50 ўт ўчириш воситалари билан таъминланди.

Йил бошидан соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида қўпол хатоларга йўл қўйган 246 нафар ҳодимга ҳайфсан ва 101 нафар ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан 30 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда интизомий жазо чоралари кўрилди, 118 нафар ходимлар рағбатлантирилди.

Ишчи ходимлар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича 23 945 нафар жамият ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилган. Тиббий кўрик натижасига кўра 1 568 нафар ходимлар даволанишга тавсия этилган ва 977 нафар ходим даволанишга юборилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|