“Ўзбекнефтгаз”: Аҳолига “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 36,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди
2023 йил январь ойининг 1-20 кунларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 36,5 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. (белгиланган режага нисабатан 0,4 минг тонна ортиқ ёки 101,1% бажарилди).
• Қорақалпоғистон Республикасига – 1,1 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 5,3 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 1,8 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 0,7 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 6,3 минг тонна;
• Навоий вилоятига – 0,9 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 4,2 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 5,3 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 4,2 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 0,8 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,4 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 4,3 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 1,2 минг тонна.
Маълумот учун: Жорий йилнинг январь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 56,0 минг тонна юклаб бериш режалаштирилган.
Республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 1,4 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш