July 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Мароқанд нефть базаси”да ёнғинга қарши курашишга бағишланган ўқув машғулотлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ қарашли “Мароқанд нефть базаси”нинг Жомбой филиалида “Ёнғинлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этишда объект раҳбарлари таркиби, қутқарув тузилмалари ва туман ФВДҚТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавсуида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машқи хавфли ишлаб чиқариш объектларида ёнғиннинг олдини олиш, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш усулларини ўрганиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар пайтида авариявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида ўтказилди.

Машғулотлар жараёнида объектдаги маҳсулот қуйиш эстакадаси ва сиғимлар боғида шартли содир бўлган жойга зудлик билан етиб келган авария техник гуруҳи томонидан ёнғин текорлик билан ўчирилди. Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Қайд этиш жоизки, бу каби қўшма машғулотлар хавфли ишлаб чиқариш объектида фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ишчиларнинг юқори тайёргарлигини сақлашга имкон беради.

Шунингдек, аврия ҳолатларини тузатиш ишлари, навбатчини тумандаги ёрдамга жалб этилган куч ва воситаларга хабар бериш тартиблари тузилмалар томонидан амалда кўриб чиқилди.

Тузилмалар шахсий таркиби фавқулодда вазиятлар жараёнида ўзини харакатлари, тадбирлар ўтказиш тартибини ўрганишиб, техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига асосланиб ўз маҳоратларини оширишди.

Машғулотлар якунида натижалар муҳокама қилиниб, иштирокчиларни малакасини ошириш учун бундай тадбирларни ҳар чоракда ўтказиб турилиши белгиланди.

Комиссия аъзоларининг хулосасига кўра, нефть база фуқаро муҳофазаси тузилмалари қутқарувчилари юз бериши мумкин бўлган Фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этишга “Тайёр” деб баҳоланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|