February 21, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Арслан” конига кузатув видеокамералари ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конлардаги технологик жараёнларни автоматлаштириш, бошқарув аппарати ҳамда нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва рақамлаштиришга устувор аҳамият берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида акциядорлик жамиятида рақамли трансформацияни амалга оширишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Ушбу фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Арслан” кони объектида “Алоқалойиҳа” ДУК билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 10 дона “Hikvision” кузатув видеокамералари ўрнатилди.

Ушбу кузатув видеокамераларидаги маълумотларни бошқариш мақсадида 8 каналли “DS-7608NI-K2/8P” русумидаги видеорегистратор қурилмаси ўрнатилди ва созланди.

Шунингдек, кузатув видеокамераларини электр қуввати билан таъминлаш учун 500 метр узунликдаги “ВВГнг(А)-FRLS 3х1,5” русумидаги электр кабели, видеокамераларни “NVR” видеорегистратор қурилмасига боғловчи 500 метр узунликдаги оптик толали ҳамда 500 метр узунликдаги тармоқ кабели ётқизилди.

Айни пайтда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида телекоммуникация ва алоқа тармоғи инфраструктурасини ривожлантириш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|