October 21, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Муборак газни қайта ишлаш заводи автосаройида тафтиш ишлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги ташкилотлар автосаройларини босқичма босқич янгилаш, замонавий транспорт воситлари билан таъминлаш, кам юкланган транспорт воситаларини ўрнатилган тартибда “Е-аукцион” орқали сотиш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Транспорт ва махсус техника департаменти томонидан шу мақсадда ўтказилган монитаринг ишларининг навбатдаги Муборак газни қайта ишлаш заводи автосаройида олиб борилди.

Назорат тадбирларида Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли транспорт воситаларининг ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш, сақлаш, “GPS” мосламаларининг мавжудлиги, ҳужжатларни тўғри юритилиши, ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш, транспорт воситаларининг юкланганлик даражаси ўрганилди.

Дастлаб мониторингда, белгиланган вазифаларни бажариш учун жалб қилинган транспорт воситаларини ишга чиқиш олдидан навбатчи томонидан йўл варақаларини расмийлаштиришда белгиланган тартибларга риоя этилиши текширилди. Ҳайдовчининг белгиланган вазифани бажариш салоҳияти, тиббий соғломлиги, транспорт воситасининг техник жиҳатдан созлиги ўрганилди.

Транспорт воситалари учун олиб келинган ёқилғи маҳсулотларнинг сақланиши, навбатчи нозим томонидан ёқилғининг тақсимланиши ва унинг қолдиқлари кўздан кечирилди.

Мониторинг натижасида аниқланган хато ва камчиликлар ва уларни бартараф этиш учун, йўл қўйган масъул шахсларга тушунтириш ҳамда кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|