“Ўзбекнефтгаз”: “Чақар” кони ишчилар вагон уйига қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб, ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан, жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича чора–тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ва Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан биргаликда, бошқарма тасарруфидаги объектларда қайта тикланувчи энергия манбалари жорий этилмоқда.
Хусусан, бошқармага қарашли “Чақар” кони ишчилар вагон уйи электр таъминоти учун, соатига 5 кВт электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиб ишга туширилди.
Бундай ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги "Иқтисодиёт ва ижтимоий тармоқларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда давлат раҳбари раислигида "Иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан" 2022 йил 10 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари дастуруламал бўлмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг иккинчи яримида ҳам "Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги нефть ва газ объектларига қуёш фотоэлектр станциялари ва қуёш сув иситкичларини ўрнатиш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|