“Ўзбекнефтгаз”: Олис чўл бағридаги “Шимолий шоди” кони ишчилар вагон уйи қуёш электр энергияси билан таъминланди
Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жамият тасарруфидаги корхона ва бошқармаларда Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, иқтисод қилиш, энергия тежамкор ускуналарни жорий қилиш ҳамда сифатли ва узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича бир қатор тизимли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ушбу тадбирларнинг амалга тадбиқ қилишга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “Иқтисодиётни энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан янги ўзлаштирилган, электр энергия тармоқларидан олисда жойлашган “Шимолий Шоди” конидаги ишчи-хизматчиларнинг вагон уйлари ва газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини электр энергияси билан таъминлаш учун ишлаб чиқариш қуввати 5 кВт бўлган қуёш фотоэлектрик электр станцияси ўрнатилиб, ишга туширилди.
“Шимолий Шоди” конида қуриб фойдаланишга топширилган қуёш фотоэлектрик электр станциясини ўрнатиб, ишга тушириш ишлари бошқарманинг Бош энергетика бўлими ва “Ўртабулоқ-Денгизкўл” нефть ва газ конлари мажмуасини энергия таъминоти участкасининг малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди.
Натижада конгача электр токини олиб келишга сарфланадиган маблағни иқтисод қилишга, шу билан бир қаторда ишчи-хизматчиларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилашга эршилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|