“Ўзбекнефтгаз”: Автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларининг ҳолати назоратдан ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма ва корхоналардаги автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларни ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоли масалаларни ечишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида доимий ўрганишлар олиб борилмоқда.
Навбатдаги ўрганишларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги автомототранспорт воситалари, махсус техника ва механизмларни техник ҳолати, улардан оқилона фойдаланиш, носоз ҳамда таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган транспорт воситаларининг ҳолати назоратдан ўтказилди.
Текширувда автомашиналарнинг техник ҳолати, ишлаш самарадорлиги ҳамда улардан оқилона фойдаланиш бўйича масъул ходимларга бириктирилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида аниқланган носоз, таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз бўлган автомототранспорт воситалар, махсус техника ва механизмларни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 06 июлдаги №45-сонли “”Ўзбекнефтгаз” АЖ автомототранспорт воситалари, махсус техникалар ва механизмларни сотиш ва тугатиш муносабати билан ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги Регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги бошқарув қарорига мувофиқ ҳисобдан чиқаришлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|