“Ўзбекнефтгаз”: 23 январь куни биржа савдолари орқали 8 655 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилди. Бунинг натижасида 23 январь куни биржа савдоларига 8 655 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
2023 йил 23 январь куни 5,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро 3,5 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,6 минг тонна.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.
Жорий ой давомида нефть базаларга жами 69 921 тонна, жумладан 23 январь куни 2 921 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 23 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 8 469 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 488 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 378 тонна, Андижонда 501 тонна, Бухорода 652 тонна, Жиззахда 321 тонна, Қашқадарёда 570 тонна, Навоийда 413 тонна, Наманганда 674 тонна, Самарқандда 659 тонна, Сурхондарёда 594 тонна, Сирдарёда 313 тонна, Фарғонада 337 тонна ва Хоразм вилоятида 569 тонна.
2023 йил 24 январь ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 42,4 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 78,8 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 62,4 минг тонна ва Фарғона заводида 16,4 минг тонна.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш